Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент мактабларининг ўқитувчилари телевизион дарсларда қайси фанларни ўқитаётгани очиқланди
11.04.2020 16:45,  
960

Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилди.

Савол: Шаҳар халқ таълими бошқармаси ҳар куни ота-оналардан фарзандлари дарс қилаётганлиги ҳақида видеороликлар олишни ва уларга юборишни сўраяпти. Шу тўғрими?

Жавоб: Ҳозирги даврда ота-оналар фарзандларининг видеодарсларни томоша қилиши ва топшириқларни бажаришига масъул эканини эслатиб ўтамиз. Ота-оналар фарзандларининг дарс қилишини назоратга олиши лозим.

Дарс жараёнини видеога олиб, ўқитувчи ёки халқ таълими бошқармасига юборишга ЭҲТИЁЖ ЙЎҚ!

Савол: Президент мактаблари нега телевизион дарсларни тайёрлашга жалб этилмаган?

Жавоб: Телевизион дарсларни тайёрлашда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Президент мактабидан бир қатор маҳаллий ўқитувчилар ЖАЛБ ҚИЛИНГАН. Улар она тили, адабиёт, астрономия ва физика фанларидан видеодарслар тайёрлаган.

Келгусида Халқ таълими вазирлиги Президент мактаби ўқитувчиларини STEAM фанлари бўйича видеодарсларни олишга жалб қилишни режалаштирган.

Савол: Телевизион дарсларда ўқитувчининг “доска“сидаги ёзувлар кўринмаяпти. Операторлар яхшироқ фокус бериб туриши имкони борми?

Жавоб: Халқ таълими вазирлиги бу каби таклифларни олган ва умумлаштирган ҳолда МТРК вакилларига тақдим этган. Мазкур таклиф ҳам ҳамкорликда амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан