Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент масъулларга мева-сабзавотлар экспорти учун тадбиркорларга йўл очиб бериш вазифасини қўйди
22.09.2020 10:58,  
112

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ва экспорт сиёсатининг асосий мақсади – мамлакатимиз маҳсулотларини жаҳон бозори талабларига мослаштириш. Шунинг учун, ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишини ислоҳ қилиб, Ўсимликлар карантини инспекцияси ташкил этилди. Халқаро стандартларни жорий этиб, экспортга кўмаклашиш, хорижий давлатлар билан битимлар тузиш, ўсимликлар клиникаси ва биолабораториялар ташкил қилиш, шунингдек, соҳага илм-фан ютуқларини олиб кириб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги дастлабки қадамлар натижасида 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олинди.

Сертификация учун ўнлаб қоғоз ҳужжатлар ўрнига ягона электрон тизим жорий этилиб, экспортчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддати 10 кундан 1 кунга туширилди.

Йиғилишда давлат раҳбари соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Янги экспорт бозорлари топиб, маҳсулотларни ҳозирги нархидан 3-4 баравар қимматроқ сотиш имконияти борлиги айтилди. Товарларни халқаро фитосанитария талаби асосида тайёрлаш учун маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш бўйича кўрсатма берилди.

Литва, Латвия, Украина, Озарбайжон, Миср, Қатар, Монголия, Афғонистон ва бошқа давлатлар билан музокара ўтказиб, гилос, анор, узум, қовун каби мева-сабзавотлар экспорти учун тадбиркорларга йўл очиб бериш вазифаси белгиланди. «Даладан экспортгача» тамойили бўйича тўлиқ ишлашни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан