Президент Мирзиёев ва Британия элчиси Тошкент велосипедчилар учун қулай эмаслиги айтди

Президент Мирзиёев ва Британия элчиси Тошкент велосипедчилар учун қулай эмаслиги айтди

Буюк Британия Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот ўзининг Твиттерлаги саҳифасида барчани Жаҳон велосипед куни билан табриклаб, уларнинг аҳамияти ҳақида ёзди.

 

«Тошкентда кўпроқ велосипедда учгим келади, аммо шаҳар бу учун қулай эмас. Шундай бўлса-да, ҳукумат шаҳарнинг велик ҳайдашга янада қулайроқ бўлиши учун кўпроқ ишлар қилишини кўришдан хурсанд бўлган бўлардим», деган элчи жаноблари.

Куни кеча, Шавкат Мирзиёев ҳам Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг «Каlyon» компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси билан танишиш давомида бу масалага тўхталди.

Фото: president.uz

Президент Тошкентда пиёдалар ва велосипедлар ҳаракатига кўпроқ шароит яратиш зарурлигини қайд этди.

- Бизнинг йўлларда транспорт воситаларига кўп устуворлик берилган. Аслида пиёдалар ҳаракатини, одамларнинг ҳаловати, саломатлигини биринчи ўринга қўйиш керак, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, йўл ҳаракатини тўғри ташкиллаштириш натижасида йилига 19 млн долларлик ёқилғи тежалиши, 129 млн долларлик тахминий зарарнинг олди олиниши ҳисоб-китоб қилинган. Ёки автобуслар сони ва йўналишларини оптималлаштириш орқали йилига 2,5 млн доллар иқтисодий самарага эришиш мумкинлиги айтилди.