Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент мустақилликнинг 28 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади
8.07.2019 23:12,  
88

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Маданият вазирлигига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичини ўтказиш:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш юклатилди.

Байрам тадбирлари:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан