Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан 28 нафар қиз «Зулфия» мукофоти билан тақдирланди (рўйхат)
7.03.2020 09:56,  
1674

Бир гуруҳ қизларни “Зулфия“ номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида“ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда аёл зотини улуғлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш ва ижтимоий ҳаётда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида “Зулфия номидаги Давлат мукофоти“ комиссиясининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизларини аъло хулқи, ноёб истеъдоди, ўқишдаги муваффақиятлари ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот тақдирланганларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари билан топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.


“Зулфия“ номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган қизлар рўйхати:

Ибрагимова Назокат Мухтаровна — Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти

Нуратдинова Динара Елубай қизи — Нукус давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси

Абдумўминова Нигора Ихтиёровна — Андижон машинасозлик институтининг 4-босқич талабаси

Нўъмонова Зулфира Иқболжон қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти)

Ражабова Нилуфар Комилжоновна — Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси (Бухоро вилояти)

Ҳоликова Нозима Нематиллоевна — Бухоро давлат университетининг таянч докторанти

Ибрагимова Вазира Ҳусан қизи — Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Маърифат ва ҳикмат” масъулияти чекланган жамияти муҳаррири (Жиззах вилояти)

Илҳомова Севара Даврон қизи — Жиззах политехника институтининг 3-босқич талабаси

Норчаева Мадина Норчаевна — Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Олимжонова Бегойим Мансур қизи — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Омонбоева Мерей Эрали қизи — Навоий давлат педагогика институтининг 4-босқич талабаси

Сапарова Ситора Шайдулло қизи — Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Азимова Дилафрўз Аламхон қизи — Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Тожибоева Олимахон Икромжон қизи — Наманган вилояти Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси

Мусулмонова Камола Ҳусниддин қизи — Самарқанд давлат университетининг 2-босқич магистранти

Усманова Нуриниссо Олимовна — Самарқанд давлат университетининг 1-босқич талабаси

Мухаммадиева Ситора Шуҳратжон қизи — Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Саматова Шаҳноза Ортиқбой қизи — Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Абдураззақова Рухшона Илҳомжон қизи — Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси

Қайимова Сабина Олимовна — Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг тўгарак раҳбари (Сурхондарё вилояти)

Болтаева Моҳира Матёқуб қизи — Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Жалолова Моҳинур Зиёвуддин қизи — П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси (Тошкент вилояти)

Хабибуллаева Нозима Хайрулло қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 1-босқич магистранти (Фарғона вилояти)

Хомидова Насиба Юнусжон қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали 1-босқич магистранти

Алимова Маҳлиё Маҳмуд қизи — Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 6-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Шарипбаева Назокат Қуролтой қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Дзивинская Юлия Станиславовна — 2-Республика тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

Тоғаймуродова Шаҳноза Шуҳрат қизи — Тошкент шаҳри Сергели туманидаги 300-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан