Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори ижроси таъминланмайдими?
28.05.2022 00:20,  
35

«Банкир кундалиги» телеграм каналида ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатлари сабаб «Президент қарори ижроси таъминланмайдими?» номли мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда Республикамизнинг турли вилоятларидаги ҳоким ёрдамчиларининг хабарларини кўришимиз мумкин:

Бухоро 

Ман 2021 йил давомида олган иш ҳақимдан ҳозирги кунда 2 115 000 сўм кам тўланмоқда. Қолган маблағ нимага ёки қайси тартибга асосан берилмаяпти?

Бугунги кунга қадар ҳалигача апрель ойи учун тўланиш керак бўлган компенсация тўловларимиз тўланмаяпти. Бухоро вилояти Когон шаҳар.

Самарқанд

Шу йилни бошида банкдаги ишимдан кетиб ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтган эдим. 3 ой давомида иш ҳақимизни етмаган қисмини компенсация қилиб беришди. Энди апрель ойидан бошлаб компенсация пулларимизни нотўғри тўланган деб қайтаришимизни талаб қилишяпти (Юқоридан топшириқ берилган дейишди). Апрель ойидан компенсация тўловларимиз ҳам бекор қилинибди.

Адлия Вазирлигига ҳам мурожаат қилганман, лекин ҳали ҳеч қандай натижа йўқ.

Фарғона

Вилоят бўйича бирорта ҳоким ёрдамчисига компенсация апрель ойи учун берилмади. Сабабини сўрасак вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари фармойишга имзо қўймаяпти дейишмоқда.

Қорақалпоғистон

Мен ҳоким ёрдамчи бўлиб ишлайман. Аввал банкда ишлаганман, аввал ойлик маошларимиз ўз вақтида тушар эди. Шунга ўрганиб қолибмиз ва ўша ойликка ишониб кредит ҳам олиб қўйган эдик, апрель ойи компенсация пулларимиз ҳали ҳам тушмади, келгуси ой май ойини ҳам шунақа қилиб тўхтатиб туришадими? Энди кредитимизни ҳам тўлай олмаяпмиз. Ўзим бирга ишлаган ходимлар телефон қилиб кредит тўлашимни сўрашмоқда, буни қандай қилиб ҳал қилишни билмасдан ёзмоқдаман.

Жиззах

Бизда ҳеч қандай компенсация ва KPI бўйича рағбат пуллари ҳам берилгани йўқ.

Наманган

2 ойлик компенсация берилмади ҳалигача. Наманган вилояти Косонсой тумани.

Тошкент

Бизда ҳам компенсация беришмади. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани.

Юқоридаги ҳолатлар мавжуд вазият Республика бўйича шундай ҳолат дейишга етарли бўлади. Янги лавозимга ўтказишда қоп-қоп ваъдалар бериб, ундан кейин ўз билганича иш қилаётганлар, билиб қўйинг, сиз Президентимизнинг топшириқларини ижро қилмаяпсиз.

Эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 9-бандида:

ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади - деб қатъий белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан