Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун 2 октябрь куни Нукусга жўнаб кетди. 

Ушбу сессияда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси сайланиши кутилмоқда. 

Кенгеснинг аввалги раиси, 2002 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган Муса Ерниязов 2020 йилнинг 31 июлида COVID-19'дан вафот этган эди. 

Шунингдек, сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.