Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
19.04.2022 16:52,  
323

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

«Бугун Бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот беради:

ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар», — деди Президент йиғилиш аввалида.

Ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. (Булар:

11 фоизи — кам даромадли;

47 фоизи — доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

6 фоизи — ижтимоий ҳимояга муҳтож;

36 фоизи — иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

Тошкент шаҳар ҳокими қатъий огоҳлантирилди, бир қатор ҳоким ва ҳоким ўринбосарларлари, прокурор, солиқчилар ишдан бўшатилди.
 
Шу билан бирга, тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

“Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. 

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”, деди Президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

➖ Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари; 

➖ Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

➖ Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

➖ Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

➖ Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

➖ республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан