Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент расмий саҳифаси андозасидаги сохта веб-сайт аниқланди
13.03.2022 08:03,  
112

Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддия берувчи манбанинг хабар қилишича, ижтимоий тармоқларда Президент расмий сайтига ўхшаш сохта веб-сайт фаолияти аниқланган.

Қайд этилишича, www.president.uz расмий веб-сайтига ўхшаш сохта манзи (www.president-uz.link) билан бирга “болалари бор ҳар бир оилага 650 000 сўмдан бюджетдан пул ажратилиши” ҳақидаги хабарлар тарқалган. 

Ушбу фейк ҳавола орқали сохта веб-сайтга ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралмоқда.

“Фуқаролардан бу каби сохта сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд”, – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан