Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Сергели ер усти метроси қачон ишга тушишини очиқлади
29.05.2020 23:52,  
549

Транспорт ва коммунал хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси қурилмоқда. Уни жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди. Бу ҳақлда президент янги экопаркда Сергели тумани мутасаддилари, аҳоли вакиллари билан учрашувда таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Тошкент қувур заводида жорий йилда хитойлик ҳамкорлар билан бирга 85 миллион доллар инвестиция эвазига йилига 500 минг тонна металл лист ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.

Чирчиқ дарёсининг Бектемир ва Сергели туманларидан оқиб ўтувчи 16 километрлик қисмидаги ўзанларни 65-80 метргача қисқартириш орқали қўшимча 565 гектар бўш ер захираси пайдо бўлади. Бу ерда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш орқали қўшимча 160 минг янги иш ўрни яратиш мумкин. Мутасаддиларга бу масалани атрофлича ҳисоб-китоб қилиб, уларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан