Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатнома йўллади. Унда давлат раҳбари қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди:
"Ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни
қонун устуворлигини таъминлаш;
коррупцияга қарши қатъий курашиш;
институционал салоҳиятни юксалтириш ва
кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ.
Ўтган 3 йилда 1 минг 989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 3 минг 81 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2 минг 623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ва ўзгартирилди.
Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир.
Мен Президент сифатида судьяларнинг бу жасоратини ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман".