Президент Тошкент шаҳри ва вилоятидаги эпидемиологик вазиятни муҳокама қилмоқда

Президент Тошкент шаҳри ва вилоятидаги эпидемиологик вазиятни муҳокама қилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда, дея хабар беради Президент матбуот хизмати. Кун тартибида - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.  

Йиғилишга сабаб – кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани.