Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент: "Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаймиз.Лекин етти ўлчаб бир кесамиз"
18.02.2022 18:16

“Бир пайтлар Сергелини иккига бўлиб, Янгиҳаёт туманини тузганимизда, “Янгиҳаётда ҳаёт бўлармикин?” деган шубҳалар бўлганди. Лекин 300 мингдан ортиқ аҳолини бошқариш, фаровонлигини таъминлаш учун бу чора зарур эди. Ҳозир бу туманда кўплаб иш ўринлари яратилмоқда.

Мана, Сергелига метро келди. Умуман, метро қурилишини Мустақиллик байрамигача якунлаш ниятидамиз. Бизда бундай қурилиш тизими йўқолиб кетганди, демак бу соҳа ҳам биз учун янгилик. 

Мен Самарқандда айтгандим – Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаймиз. Хавфсиз, арзон транспортни йўлга қўямиз. Лекин етти ўлчаб бир кесамиз, қайси маршрутларда йўлга қўйишни қайта-қайта ўрганамиз. 

Бу тумандаги 30 та маҳаллага 60 та қўшимча куч олиб келдик. Энди бу қарорлар натижасида одамлар нима манфаат кўради – мана шу саволларга жавоб топишимиз керак. Худо хоҳласа 1-2 йил ўтади, халқимизнинг ўзи бунга баҳо беради. Чунки якка-ю ягона йўлимиз шу”, – дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан