Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент: “Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат"
23.05.2022 17:22,  
2

Президент ёшларнинг спорт мактаблари билан қамровини 1,3 бараварга ошириб, 520 минг нафарга етказиш вазифасини қўйди.

Бундан ташқари, 69 та тумандаги спорт мактабларида камида 20 та, 47 тасида 15 та, қолган 91 тасида 10 та олимпия спорт турларига тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди. 

Йил якунигача 508 та маҳаллада кўп функцияли спорт майдончаларини қуришга кўрсатма берилди.

“Яна бир бор таъкидлайман, йил якунига қадар 6 миллион нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш – бу сиёсат. 

Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ишларни яхши бошлади. 

Бугунги селектордан айниқса туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари хулоса қилиб, оммавий спортни ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириши керак. Бу борада сўров доимий ва қаттиқ бўлади”, деди Президент.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан