Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ёшлар медиа холдинги” тузишни таклиф қилди
27.12.2019 15:34,  
836

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

president.uz

Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир, – деди Президент.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

president.uz

Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўсиб келаётган авлод аудиториясига йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, “Ёшлар медиа холдинги” ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.

– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлади Президент.

president.uz

Йиғилишни видеоконференция орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ёшлар кузатиб борди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан