Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентга аталган тухум
16.02.2016 17:11,  
14

Машҳур ботинка

2008 йилнинг 14 декабрь куни мисрлик журналист Мунтазар ал-Зайдий тарихдаги энг машҳур поайбзал отишни амалга оширди. Бағдодда ўтказилаётган матбуот анжумани чоғида “Ал-Бағдодия” телеканалининг мухбири АҚШ президенти Жорж Бушга қарата аввал бир ботинкасини, бир неча сониядан кейин иккинчисини ирғитди. Чаққон Буш ҳар икки ҳужумга ҳам чап бериб қолди.

АҚШ президенти журналистдан хафа эмаслигини айтган бўлса-да, Ироқ суди ал-Зайдийни уч йилга озодликдан маҳрум этди. Кейинроқ жазо муддати қисқартирилди ва мухбир тўққиз ойдан кейин озодликка чиқди.

Тез орада Ироқда “Бушнинг ботинкаси” Америкага қарши сиёсатнинг тимсолига айланди. Қўлларида пойабзал кўтарган ироқликлар мамлакатда америкалик ҳарбийларнинг бўлишига қарши норозилик намойишларини ўтказишди. Ал-Зайдий АҚШ президентига отган ботинкани ишлаб чиқарган фирма ишчилари сонини юз нафарга кўпайтиришига тўғри келди, чунки “Бушнинг ботинкаси” номини олган моделга талаб кескин ортди.

Ушбу воқеа Ироқ ташқарисида ҳам эътиборсиз қолмади. Масалан, Венесуэла етакчиси Уго Чавес мухбир Мунтазар ал-Зайдийни жасурлиги учун мақтади.

Ана шундан кейин сиёсатчиларга пойабзал ирғитиш кўпайди, бундай ҳолатга Хитой бош вазири Вэнь Цзябао, Туркия бош вазири (ҳозир – президент) Режеп Тайип Эрдоған, Исроилнинг Швециядаги элчиси Бенни Даган ва бошқа турли даражадаги сиёсатчилар дуч келди.

Сиёсатчиларга бирор нима отиш иштиёқида ёнадиганлар учун пойабзалдан мос вариант йўқ, чунки ҳар қандай тадбирга пойабзал билан бориш мумкин. Аммо оғирроқ пойабзал кишига зарар бериши мумкинлигини унутмаслик керак.

Берлусконининг синган бурни

2009 йилнинг 13 декабрь куни Италия бош вазири Сильвио Берлускони Миландаги Дуомо жомеси олдида халқ ва журналистлар билан мулоқот қилаётган эди. Сиёсатдоннинг тарафдорлари қўлларини силкиганча бош вазирни олқишлар эди. Кутилмаганда Массимо Тарталья исмли 42 ёшли шахс яқин масофадан – тахминан икки-уч метрдан бош вазирга қарата Дуомо жомесининг вазмингина макетини улоқтирди. Бунинг натижасида Берлусконининг бурни ва бир нечта тиши синди, лаби ёрилди. Бош вазир ҳам, унга ҳужум қилган ҳам шифохонага ётқизилди, аммо битта жойга эмас. Тартальяни руҳий касалликлар шифохонасига олиб боришди, маълум бўлишича, у ўн йилдан бери руҳий хаста экан.

Тухумни қайнатган маъқулми?

Сиёсатчиларга ирғитиладиган нарсалар ичида, шубҳасиз, тухум биринчи ўринда. Норозилик сифатида тухум отиш фикри олдин ҳам бор эди, айтайлик, машҳур адиб Жек Лондон “Смок Беллью” романида артистларни тухум билан бомбардимон қилиш ҳақида ёзган.

Тухумли ҳужумга учраганлар кўпчиликни ташкил этади, улар орасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, актёр Арнольд Шварцнеггер (Калифорнияга губернаторлиги вақтида), Украинанинг собиқ президентлари Виктор Юшенко ва Виктор Янукович бор. АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон маъруза ўқиш учун Варшавага келган пайтида тухумдан бенасиб қолмаган.

Ўзининг ажойиб аэродинамик хусусиятлари шарофати билан тухум яхшигина учади. Пойабзалдан “афзал” томони – у каби қаттиқ тегмайди, аммо кийимни расво қилгани қолади. Балки қайнатилган тухум отган маъқулдир?.. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан