Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентга тақдим қилинган лойиҳа барбод қилинмоқда – Унинг “келажагини кўрмаган” Асакабанк 3 йил нимани кутган?
21.06.2022 15:19,  
108

АТБ “Асакабанк” ўзи таъсис этган фирманинг “порлоқ келажаги” бўйича давлат раҳбарига катта ваъдалар беради. Кейинроқ лойиҳага навоийлик тадбиркор шерик сифатида жалб этилади. “Асакабанк”нинг шартли “набираси” ва маҳаллий тадбиркор бирлашади. Орадан 3 йил ўтиб “Асакабанк” тадбиркорни касод бўлишига олиб келадиган ҳаракатларга старт беради.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 28 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида Хатирчи туманида текстил корхонасини қуриш бўйича топшириқ беради. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги «2017-2018 йилларда Навоий вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан “Асакабанк”га Хатирчи туманида йилига 6,2 минг тонна ип-калава, 6 млн кв. метр газлама ва 4 000 тонна бўялган ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга текстил корхонасини ишга тушириш ҳамда 1 000 та янги иш ўрини яратиш топшириғи берилган.
Хўш, президент топшириғи бўлган, республика даражасидаги мутасаддиларнинг назорати остида турган лойиҳа қандай қилиб муаммолар гирдобига тушиб қолди?

Воқеалар хронологияси қуйидагича:

2017 йил 4 апрел. “Асакабанк” таркибидаги «Asaka Capital Invest» МЧЖ таъсисчилигида «Xatirchi Textile» МЧЖ ташкил этилган. «Темур Малик» МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. 

2018 йил 27 март. «Asaka Capital Invest» МЧЖ бошқарув йиғилишининг баёни билан маҳаллий тадбиркор - «Qiziltepa Beton Qurilish Montaj Servis» МЧЖ 2 млрд 500 минг сўм маблағ билан «Xatirchi Textile» МЧЖга таъсисчи сифатида кирган. Ҳозирги вақтда «Xatirchi Textile» МЧЖда «Asaka Capital Invest» МЧЖ 38,17 фоиз, «Qiziltepa Beton Qurilish Montaj Servis» МЧЖ эса 61,83 фоиз улушга эга.

/media/in_content_images/%D0%A1%D1%83%D1%80%D0%B0%D1%82_001_2_g3fEb2F.jpg_image

2018 йил 21 май. «Xatirchi Textile» МЧЖ ва «Qiziltepa Beton Qurilish Montaj Servis» МЧЖ ўртасида текстил фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини ўз айланма маблағлари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган қурилиш материаллари ҳисобидан бажариш тўғрисида шартнома имзоланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

2020 йил 12 май. «Xatirchi Textile» МЧЖ ва Туркиянинг “CANCELIK ELEKTRIK PANO SAN.TIK.LTD.STI” ўртасида электр жиҳозлари олиш учун шартнома имзоланган бўлиб, “Асакабанк” томонидан 507 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шундан таъминотчига 457 минг доллар кўчириб берилган.  
2020 йилнинг 4-чораги. Пандимия чекловларига ва бошқа молиявий қийинчиликларга қарамай, текстил фабрикасининг ип калава ва мато ишлаб чиқариш бинолари тўлиқ қуриб битказилган ҳамда зарур дастгоҳлар тўлиқ ўрнатилган. 

Электр-энергияси муаммога айланди
Фабрика қурилди, дастгоҳлар келтирилди, аммо уни ишга тушириш учун электр энергияси билан боғлиқ муаммо юзага келди. “Xatirchi Textile” МЧЖ масъуллари корхонани электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 16 000 КВТ кучланишли электр подстанциясини қуриш учун амалий ёрдам сўраб, кўплаб жойларга мурожаат қилган. 

Ваҳоланки, 2021 йилнинг май ойида фабрика вақтинчалик Хатирчи пахта тозалаш заводи ҳаво электр узатиш линиясидан ип-калава ишлаб чиқариш цехига етадиган қувватда электр энергияси билан таъминланган. Шу тариқа, цехда 355 та янги иш ўринлари яратилиб, 4 сменада ишлар ташкил қилинган. Мато тўқиш биноси ҳам тўлиқ қуриб битказилган ва дастгоҳлар ўрнатилган. Бироқ электр энергияси қуввати етмаслиги сабабли корхонани тўлиқ қувватда ишлатиш имкони бўлмаган. Бу муаммо 2022 йилнинг феврал ойи охирига келибгина ҳал қилинган.

Таъсисчилар нега келишолмаяпти?

Юқорида таъкидланганидек, “Xatirchi Textile” МЧЖнинг таъсисчилари «Asaka Capital Invest» МЧЖ ва «Qiziltepa Beton Qurilish Montaj Servis» МЧЖ ҳисобланади. «Asaka Capital Invest» МЧЖ “Асакабанк” таркибида.

Лойиҳага “Асакабанк” АЖ Навоий филиали томонидан калава ип ишлаб чиқариш, бўяш ва бўз мато ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун Commerzbank AG (13 891 413 евро), Turkeximbank (1 946 032,50 евро) хорижий банклари ҳамда банкнинг ўз маблағлари (2 500 649.25 евро эквивалентида миллий валютада) ҳисобидан жами 18 338 095 евро миқдорида кредит маблағи ажратилган.

/media/in_content_images/%D0%94%D0%B8%D0%B7%D0%B0%D0%B9%D0%BD_%D0%B1%D0%B5%D0%B7_%D0%BD%D0%B0%D0%B7%D0%B2%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D1%8F_39_KVp6vyD.jpg_image

Текстил фабрикаси турли муаммолар, хусусан етарли кучланишдаги электр-энергияси таъминлаб берилмаганлиги туфайли белгиланган муддатда ишга тушмаган. Корхонанинг ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли кредит маблағларидан қарздорлик юзага келган.

“Асакабанк”нинг ҳозирги ҳаракатлари эса юзага кел(тирил)ган ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишга бўлган уринишга ўхшайди. 

Масалан, 2021 йилнинг 18 октябрда “Асакабанк” АЖ Актив ва пассивларни бошқариш ҳамда Кредит қўмиталари қўшма йиғилишининг “Xatirchi Textile” МЧЖга ажратилган кредитнинг тўлов графигига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги баённомаси қабул қилинган.

/media/in_content_images/%D0%94%D0%B8%D0%B7%D0%B0%D0%B9%D0%BD_%D0%B1%D0%B5%D0%B7_%D0%BD%D0%B0%D0%B7%D0%B2%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D1%8F_40_cvaqmNU.jpg_image

Унга кўра, кредит тўловларининг муддатини 2 йилга чўзиш, асосий кредит қарздорликлари бўйича имтиёзли давр бериш белгиланган. Аммо бу вазифалар негадир банк томонидан чигаллаштириб юборилмоқда. Гўёки “Асакабанк” ишни шеригига бажартириб, эндиликда унинг улушини тортиб олишга интилаётганга ўхшайди.

Асакабанк расмийлари Сардор Умрзаков раҳбарлигида ўтган йиғилишда Хатирчи текстил фаолияти бўйича таҳлил ўтказилганини, унинг хулосасида компания оёққа туриб кетиши учун 5 млн доллардан ортиқ маблағ талаб қилинишини, шунинг учун банк бу фирмани истиқболли эмаслиги ҳақида хулосага келиб, кредитни қайтариш чораларини кўраётганини айтишмоқда.

Давлат раҳбарига берилган ваъда тақдири нима бўлади?

Хатирчи Навоий вилоятининг аҳолиси энг кўп тумани ҳисобланади. 200 минг нафардан кўп аҳоли яшайдиган туман асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган, йирик ишлаб чиқариш корхоналари деярли йўқ, ишсизлик юқори. Ҳудудда президент топшириғи асосида “Xatirchi Textile” МЧЖнинг ташкил этилиши аввало 1 000 нафар фуқарони иш билан таъминлаш, қолаверса, туманда етиштирилган пахтани шу ернинг ўзида қайта ишлаш имконини берарди. Демак, “Xatirchi Textile” МЧЖнинг турли муаммоларсиз, тўлиқ қувватда ишлашидан хатирчиликлар манфаатдор. Халқнинг манфаати эса турли ўйинлар қилаётган “Асакабанк”нинг манфаатидан устунроқдир. 

Хулоса қилинадиган бўлса...

Иш тафсилотлари жуда чигал, уларни барчасини бир мақолага тушириб бўлмайди, хатто. Аммо шуни ишонч билан мумкинки, ҳар қандай ҳолатда ҳам “Асакабанк” фойдада чиқади. Чунки:
- синдирилаётган корхона (бир қисми) ўзининг “набираси”;
- корхонада кредит мажбуриятларини қоплаш учун етарлича моддий бойликлар (бино, жиҳозлар) мавжуд;
- хорижий давлатлар берган кредит қоплангандан сўнг, банк ўзи қўйган маржа – фойдани қуртдек сана ҳам олади.

Бу ёғи қўйнидан тўкилса қўнжига деганларидек тортиб олинаётган мол-мулк ва дастгоҳлар якунда бегона бўлмайди. Куйса маҳаллий тадбиркор куяди.

Корхонада кредит мажбуриятларини қоплаш учун етарлича моддий бойликлар (бино, жиҳозлар) мавжуд. Шунингдек, хорижий давлатларга берилган кредитни қоплагандан сўнг, банк қўшимча фойдани чегириб ташлайди.

Банкнинг айёрона йўл тутганига яна бир далил: 2019 ва 2020 йилларда тадбиркорни судга бериш банк учун фойда келтирмасди, чунки муддатидан олдин қайтарилган тақдирда банк фоизлари ундирилмайди, фақат асосий қарз ундириларди. Энди фоизлар миқдори 3 йил ичида анча катталашган. Фойда ҳам шунга яраша бўлади. 

Тадбиркор Сардор Умрзоқовга ишонганди. Аммо...

Айни кунларда “Асакабанк”нинг даъвоси бўйича кредит шартномасини бекор қилиш ва ундирувни “Xatirchi Textile” МЧЖнинг мол-мулки, хусусан «Qiziltepa Beton Qurilish Montaj Servis» МЧЖнинг 60 млрд сўмдан ошадиган маблағлари эвазига бунёд этилган бино, кредит маблағлари ҳисобидан хориждан олиб келинган дастгоҳларга қаратиш бўйича суд иши кетмоқда.

Аслида аввалроқ бошланган суд иши Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Сардор Умрзоқовнинг кўрсатмаси ўлароқ тўхтатиб қўйилган эди. Аммо, кўп ўтмай бу суд иши яна тикланди. Тадбиркор Сардор Умрзоқовдан кутган умидлар ҳам сўниш арафасида.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан