Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг давлат хавфсизлик хизмати ваколатларига доир янги қонун Сенатда маъқулланди
24.08.2019 13:14,  
60

Сенат ялпи мажлисида “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси маъқулланди.

Мазкур қонун билан, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ваколатлари, хусусан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, терроризмга қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ҳуқуқлари белгилаб берилмоқда.

Kun.uz'нинг хабар беришича, лойиҳа 80та овоз билан қабул қилинган. Ҳужжат президент имзолаб, расман эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Жумладан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатларини белгиловчи янги модда билан тўлдирилмоқда.

Ушбу моддага биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари:

– ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
– қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳисобини юритади;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
– ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Шу каби, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги қонун ҳам Президент давлат хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатларини белгиловчи янги модда билан тўлдирилмоқда.

Бундан ташқари, қонунда айрим қонунларнинг матнларига таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан Президент давлат хавфсизлик хизматини вазирлик ва идоралар рўйхатларига киритиш кўзда тутилган.

Масалан, Давлат байроғи, герби, мукофотлари, иш билан таъминлаш, нафақа ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар шулар жумласидандир.

Умуман, янги қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, Жиноят-процессуал, Божхона ва Солиқ кодекслари ҳамда бошқа қонунларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати – президентнинг 2018 йил 24 январдаги Фармони асосида ташкил этилган.

Давлат раҳбарининг 2018 йил 21 февралдаги Қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Низом ҳам тасдиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан