Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг махсус вакили Хитой элчиси билан учрашди
27.02.2020 18:34,  
516

2020 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистонда турли лойиҳаларни амалга оширишдаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Хитой элчиси Афғонистонни минтақавий лойиҳаларга жалб этиш муҳимлиги тўғрисидаги Ўзбекистон томони фикрини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Суҳбат давомида Элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим марказида афғон аграр мутахассисларини тайёрлаш бўйича уч томонлама ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига миннатдорлик билдирди, дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган “Афғонистоннинг тиббиёт соҳаси учун ҳамширалар тайёрлаш” мавзусидаги курслар ушбу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашда амалий ёрдам кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан