Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг шахсан ўзи муфтий Усмонхон Алимовга орденни топширди
6.01.2020 13:56,  
595

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 6 январ куни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фармонига асосан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

МАВЗУГА ДОИР: Муфтий Усмонхон Алимовга биринчи ўринбосар тайинланди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилиб, унинг 70 йиллик таваллуд айёми билан самимий табриклади.

Фото: president.uz

“Биз муфтий ҳазратларини Ислом маърифатининг толмас тарғиботчиси сифатида биламиз ва қадрлаймиз. “Тафсири Ирфон”, “Имом Бухорий – муҳаддислар султони”, “Оилада фарзанд тарбияси” каби асарларингиз халқимиз қалбидан чуқур жой олган”, — деди давлатимиз раҳбари.

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг мамлакатимизда Ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, бағрикенглик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолиятининг юксак эътироф рамзи сифатида унга “Эл-юрт ҳурмати” орденини топширди, дейилади хабарда.

МАВЗУГА ДОИР: Муфтий Усмонхон Самарқандий «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Фото: president.uz

Муфтий Усмонхон Алимов Президентимиз Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун ташаккур билдириб, олиб борилаётган кенг кўламли ишларда бор куч-ғайратини сафарбар қилишга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан