Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди
14.11.2019 12:11,  
752

Ҳукумат қарори (910-сон, 13.11.2019 й.) билан Асаджон Азатбекович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Асаджон Ходжаев 1995–2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги марказий аппаратида, 2001-2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” Давлат акциядорлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, “Ўзинфоком” Компутер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консултанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2018 йил августидан – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан