Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Принтер тарихидан
22.02.2016 13:42,  
1253

Йигирманчи асрнинг 50-йилларида ЭҲМларнинг (Электрон ҳисоблаш машинаси) яратилиши натижасида принтерларга талаб пайдо бўла бошлади. Ўша даврда принтер вазифасини ёзув машинкасида ишлайдиган бир қанча машинистлар жамоаси бажаришган. Бу ўз навбатида компаниялар учун қимматга тушган ва  турли ҳил хатолар юз беришига сабаб бўлган. Олимлар ЭҲМ билан ёзув машинкасини бирлаштириб, Uniprinter қурилмасини яратишди. Ушбу қурилма  машинкада энг тез ёзадиган машинистдан ҳам тезроқ белги териш имкониятига эга бўлган. Бир дақиқада 78 000 та белги.

Матрицали принтерларда игначалар ёрдамида керакли белги ҳосил қилинади, Uniprinter қурилмаси ҳам шунга ўхшаш приципда ишлаган. У билан бир қаторда ранг пуркагич қурилмалар яратилиб, такомиллашиб борган. Ранг пуркагич технологиясининг илмий асосини англиялик физик, Нобель мукофотини лауреати Лорд Рэлей 19-асрда суюқликнинг тор жойдан ўтиши натижасида томчиларга бўлинишини ўрганган.

Ҳар бир принтер ишлаб чиқарувчи компания ўзининг ранг пуркагичли принтерларини таклиф қилган. Улар барчасининг ишлашида қандайдир умумийлик бўлган. Фақатгина 70-йилларни охирига келиб ранг пуркагичли принтерлар такомиллаштирилиб, фойдаланиш учун қулай ҳолга келтирилган. 

Лазер принтерлар матрицали (игнали) ва ранг пуркагичли принтерлардан аввал 30- йиллар охирида кашф этилган, буни асосини америкалик ихтирочи Честер Карлсон ўзининг электрографик чоп этиш усулида қўллаган.

Алюминли цилиндрга (фотобарабан) манфий заряд берилган. Лазер нури ёрдамида белги чоп этиш зарур бўлган жойлардаги заряд ўчирилган. Кейин цилиндрга кукунсимон бўёқ сепилган, сепилган бўёқ заряд ўчирилган жойларга ёпишган. Цилиндрдан қоғоз ўтказилганда бўёқ қоғозда из қолдирган. Ушбу из юқори ҳароратда қоғоз юзасига маҳкам ёпишган. Шу йўл билан биринчи нусха кўчирувчи аппаратлар ишлаган.

1969 йили Xerox мутахассислари нусха кўчирувчи аппаратларни принтерга айлантиришган. Xerox лазерли чоп этиш ускуналари асосини яратиб берган.

Ҳозирги кунда чоп этишнинг янги усули ихтиро қилинган. Ушбу технология лазер ёрдамида чоп этиш технологиясидан бир қанча афзалликка эга. Фақатгина Xerox компанияси бундай технологияда ишловчи қурилмаларни ишлаб чиқарувчи дунёдаги ягона компания бўлиб турибди.           

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан