Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Бош прокуратураси собиқ Президент ўғирлаган пулларни қайтаришга уриняпти
8.12.2019 11:55,  
555

Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Президенти Курманбек Бакиев томонидан ноқонуний олиб чиқиб кетилган пулларни қайтаришга ҳаракат қиляпти.

Қирғизистон прокуратураси томонидан коррупция, унинг унсурларига қарши самарали кураш масалаларига бағишланган конференция ўтказилди. Унда Бакиев ўз бошқарув даврида қонунга зид равишда ўғирлаб кетган 4,6 млн АҚШ долларини қайтариш ишлари юзасидан маълумот берилган.

“Собиқ Президенти К.Бакиев бошқаруви даврида ноқонуний олиб чиқиб кетилган жиноий активлар ва 4,6 млн долларни давлат ғазнасига қайтариш учун олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди”, деган прокуратура Матбуот котиби.

Конференцияда Франция, Руминия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан судья ва прокурорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этган.

Маълумот учун, Курманбек Бакиев Қирғизистоннинг иккинчи Президенти. Мамлакатни 2005-2010 йилларда бошқарган. 2010 йилда Қирғизистонда бошланган инқилоб натижасида ҳокимиятдан ағдарилиб, мамлакатдан қочиб кетган. Ҳозирда Беларусда истиқомат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан