Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Прокурор Самарқандда рафиқасига мажбурлаб памперс едирган эркакни 8,5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради
24.11.2020 12:35,  
268

Судья Зарифа Аҳмедова раислигида 2020 йил 23 ноябрь куни давом эттирилган суд мажлисида томонларга музокара учун сўз берилган.

Суд музокарасида дастлаб давлат айбловчиси, Самарқанд шаҳар прокурори ўринбосари Умид Ҳакимов судланувчи Ш.К. томонидан қилинган жиноятлар оғир эканини эътиборга олиб, унга 8,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгилашни сўраган.

«Бу жиноятлар оиладек муқаддас масканда паст ниятлар билан амалга оширилган. Айниқса, бу зўравонлик ожизага нисбатан содир этиб келинганига алоҳида эътибор қаратишингизни сўрардим. Қолаверса, Ш.К. олдин ҳам судланиб, амнистия туфайли озодликка чиққан. Бундан ташқари унга нисбатан 22 маротаба маъмурий чора кўрилганига ҳам эътибор қаратиш керак. Айнан ушбу ҳолатлар судланувчи шахсининг кимлигини англатади», — деди давлат айбловчиси Умид Ҳакимов.

Судланувчи Ш.К. музокара сўзида, барчадан, жумладан, турмуш ўртоғидан кечирим сўрашини билдириб, жазони ўтагандан сўнг ҳам турмуш ўртоғи билан бирга яшашини маълум қилди.

«Мен ҳаммадан кечирим сўрайман. Уч ой давомида ҳаммасини тушуниб этдим. Мен ундай одам эмасман. Урган бўлсам ҳам рашк қилиб урдим. Мен иккита фарзандимнинг кўчада қолишини истамайман. Шунинг учун ҳам уларни ташлаб кетмоқчи эмасман», — деди судланувчи Ш.К.

Жабрланувчи Мустаҳкам Ваҳобова эса турмуш ўртоғи Ш.К. билан бирга яшашга рози бўлмаслигини, мазкур воқеа ва жавобгарлик турмуш ўртоғи, умуман, бошқаларга ҳам сабоқ бўлиши лозимлигини маълум қилди.

Суд 1 декабргача танаффус эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани акс этган аёл видеоси тарқалиб кетган эди. Маълум бўлишича, эр аёлни мунтазам хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган. Эркак турмуш ўртоғини ургани тасвирланган видео интернетда тарқалгач уйидан қочиб кетган. 23 август куни эркак Тошкентда қўлга олиниб, Самарқандга олиб кетилган. Кейинроқ Сенат мазкур аёл билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олганди.

Мазкур иш бўйича бошланган дастлабки суд мажлисида хотинига памперс едирган эркак судда ОАВ иштирок этмаслигини сўраган бўлса, жабрланувчи Мустаҳкам Ваҳобова эса мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг ёритилганлиги ва муҳокама қилинганлиги учун судда ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирокига қаршилик қилмаслигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан