Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Психолог аёлдан эфирга чиқиш учун рўмолини ечиш сўралди
27.07.2020 21:02,  
2513

Ўзбекистонлик психолог Сайёра Азларова хусусий телеканаллардан бирига пандемия ва аҳоли орасида учраётган муаммолар ҳақида интервью бериш борганида ундан рўмолини ечиш ёки бошқача ўраш сўралган.

Бу ҳақда психолог ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Сайёра Азларованинг постидаги айтилган вазият ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кенг муҳокамалари ва ғазабларига сабаб бўлмоқда.

 

Шунингдек, у бир неча бор шу муаммога дуч келганим сабабли бу ҳақида ёзиб ўтишни хоҳлаганини маълум қилган.

"Хусусий телеканаллардан бирига Covid, пандемия ва аҳоли орасида учраётган муаммолар ҳақида интервью бериш учун чақиришди. Аввалдан саволларни беришди. Тавсия қилган ва чақирган инсоннинг ҳурмати учун йўқ деёлмадим. Бордим.

Эфирга ярим соат вақт қолганида эса, рўмолимни ечишни ёки бошқача ўрашни илтимос қилишди...

Мен бундай қилолмаслигимни, яхшиси, менсиз кўрсатувни олишларини айтиб у ердан кетдим.

Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Биз кимдан қўрқамиз. Нимадан қўрқамиз. Нима учун доим телекўрсатувларга чақирганда, ҳижобда эмасмисиз, деб сўрашади? Бизни ким бошқаради ўзи?

Нима учун эркакларга соқолда, аёлларга эса рўмолда эфирга чиқиш мумкин эмас? Бу ишлар учун охиратда савол жавоб муқаррар эканини билиб хам, шу зайлда давом этаверсак, бу балолар қачон бошимиздан даф бўлади?

Инсоннинг қандай мутахассис экани, маълумоти, иш тажрибаси ва эгаллаган билимлари биргина рўмол ўрагани сабабли бир тийинга чиқарилиши мумкинми?

Доим демократик жамият қуряпмиз, деб мақтанамиз. Диний эркинликка ҳозир катта урғу берилган. Аммо, айрим телеканаллар бу янгиликлардан ҳали бехабарга ўхшайди. Инсоннинг касбий кўникмалари ёки тажрибасига эмас, ташқи кўринишига қараб баҳо беришдан қачон қутиламиз?" - дейди психолог.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан