Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,4 % га арзонлашган.
Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 3 % га ошган.
Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 5,9 % га ошгани кузатилган.