Пул ўтказмаларида жиддий камайишлар кутиляпти — Жаҳон банки

Пул ўтказмаларида жиддий камайишлар кутиляпти — Жаҳон банки

Covid-19 пандемияси ҳамда карантин қоидалари туфайли юзага келган иқтисодий инқироз натижасида бутун дунё бўйлаб пул ўтказмалари ҳажми қарийб 20 %га пасаяди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг янгиланган ҳисоботида маълум қилинди.

Сўнгги йилларда ушбу сезиларли пасайиш, асосан, меҳнат муҳожирлари иш ҳақининг пасайиши ва ишдан маҳрум бўлишлари билан боғлиқ, чунки улар ишловчи мамлакатларда иқтисодий инқироз даврида улар иш ҳақининг пасайиши кутиляпти, дейди экспертлар.

Кам ва ўртача даромадли мамлакатларга (NSDP) пул ўтказмалари 19,7 фоизга пасайиб, 445 миллиард долларгача камайиши кутилмоқда, бу эса кўплаб заиф уй хўжаликларининг молиявий манбадан маҳрум бўлишига олиб келади.

Жаҳон банки пул ўтказмаларининг аксарияти Европа ва Марказий Осиёда пасайишини кутмоқда (27,5%), ундан кейин Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган Африка минтақаси (23,1%), Жанубий Осиё (22,1%), Яқин Шарқ ва Шимолий Африка (19,6%), Лотин Америкаси ва Кариб денгизи (19,3%) ҳамда Шарқий Осиё ва Тинч океани (13%).

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, 2019 йилда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми деярли 6 фоизга ўсди ва 65 миллиард долларга этди, аммо глобал коронавирус пандемияси ва нефт нархларининг пасайиши натижасида кескин камаяди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Россиядан пул ўтказмаларига юқори даражада боғлиқлик салбий ташқи омилларнинг Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини кучайтириши мумкин.