Пулларимизни нима қилишимиз билан кимнинг нима иши бор?

Пулларимизни нима қилишимиз билан кимнинг нима иши бор?

Ҳукуматга "ойлик маошларни оширинглар" деймиз.

Улар эса "нима қиласизлар шунча пулни? Тўйларни камчиқим қилинглар" дейишади. "Тўйлар ойлик маошни оширишга монеълик қиляпти", деб онгимизга сингдиришмоқчи бўлишади.

Биз ойлик маошни кўтар дедик. Пулларимизни нима қилишимиз билан кимнинг нима иши бор? Истасак ўчоқда ёқамиз, истасак бировга берворамиз, истасак халққа едирворамиз. Ҳукуматнинг иши бўлмаслиги керак.

Мен ишлаб топган пулимни, яъни пешана терим билан топган пулимни биров назорат қилишига нега йўл қўйишим керак?