Россия президенти Владимир Путин агар Украина НАТОга кирса, ташкилотга аъзо бошқа давлатлар етакчи ядровий кучлардан бири – Россия билан ҳарбий можарога киришиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Путин 8 февраль, сешанбага ўтар кечаси Россия-Франция музокаралари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс-Украина».
«Агар Украина НАТОга қўшилса ва Қримни ҳарбий йўл билан қайтариб олса, Европа давлатлари автоматик равишда Россия билан ҳарбий можарога тортилади», — деди Путин.
Шу билан бирга, у НАТО ва Россиянинг қўшма ташкилоти салоҳиятини беқиёс деб тан олди.
"Биз тушунамизки, Россия етакчи ядровий давлатлардан бири ва ҳаттоки замонавийликнинг баъзи таркибий қисмларида кўпчиликни ортда қолдиради. Ҳеч ким ғолиб бўлолмайди. Ўз хоҳишингизга қарши тарзда ўзингизни бу можарога тортяпсиз”, - деди Путин.