Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин Донбасда ҳарбий мақсадларга эришишга ваъда бермоқда
20.04.2022 21:35,  
562

Путин Донбасда ҳарбий мақсадларга эришишга ваъда бермоқда. Бу ҳақда "BBC news" манбаси хабар бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин Кремлда «Россия – имкониятлар мамлакати» автоном нотижорат ташкилоти Кузатув кенгаши йиғилишини ўтказди.

Иштирокчиларга мурожаат қилар экан, у Россия тез орада Донбассдаги барча ҳарбий мақсадларига эришишини ва унинг аҳолиси нормал ҳаётга қайтиши мумкинлигини айтди.

У Россия босқинининг асосий мақсади Украина шарқидаги ўзини ўзи «республика» деб эълон қилган аҳолига ёрдам бериш эканлигини яна бир бор таъкидлади.

«Донбассда содир бўлган фожиа Россияни бу ҳарбий операцияни бошлашга мажбур қилди, шунчаки мажбур қилди, буни бугун ҳамма яхши билади», деди Путин.

Учрашув давомида Путин иштирокчилардан бири, севастополлик 12 ёшли қиз билан мулоқотни бошлади. У яқин орада Шарқий Украина аҳолиси «Қрим аҳолиси каби» яшашига ваъда берди.

«Биз изчил ҳаракат қиламиз ва шундай вазиятга эришамизки, у ерда ҳаёт аста-секин нормал ҳолатга қайтади ва у Севастополдаги ҳаётингизда бўлгани каби яхши томонга ўзгаради», — деди Путин.

Ғарблик кузатувчиларнинг қайд этишича, Путин 2014 йил баҳорида бўлиб ўтган Қрим аннексия қилинганининг ҳар бир йиллигида ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ўтказиш имкониятини қўлдан бой бермаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан