Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ДХҚда ишлаган вақтда унга берилган комсомол тавсифномаси кўргазмага қўйилди
31.10.2019 16:33,  
351

Петербургда Россиянинг жорий президенти Владимир Путинга берилган тавсифнома-тавсиянома намойиш қилинди. Ҳужжат Санкт-Петербург тарихий-сиёсий ҳужжатлар Марказий давлат архивининг 90 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган ҳукумат ва шаҳар раҳбарларига тегишли шахсий ҳужжатлар кўргазмасида оммага кўрсатилди.

Матнда айтилишича, “Ўртоқ Путин Давлат Хавфсизлик Қўмитаси (ДХҚ – КГБ) бошқармаси комсомол ташкилотида 1975 йилдан буён ҳисобда туради”. Ўша пайтда бўлажак давлат раҳбари 23 ёшда бўлган.

Давлат хавфсизлик органларидаги хизмати давомида “у ўзини жонкуяр, тартибли ва соф виждонли ходим сифатида кўрсатган, ташкилотчилик ва спорт ишларида масуълиятли бўлган”.

“Ўртоқ В.В.Путин доимий равишда ўзининг ғоявий-сиёсий даражасини ошириб боради. Партия ўқишлари тармоғида фаол қатнашади. Ўзининг профессионал маҳоратини доимо янгилаб боради”, дейилади тавсифномада.

Тавсифнома муаллифи яна “Владимир Путин ишдан бўш вақтида спорт билан шуғулланиши, дзюдо ва самбо бўйича СССР спорт устаси эканлиги ва 1976 йили Ленинград чемпиони бўлгани, руҳий барқарор ва ишдаги ўртоқлари орасида обрў-эътиборга эгалиги”га алоҳида урғу берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан