Путин Ғалаба паради қачон нишонланишини маълум қилди

Путин Ғалаба паради қачон нишонланишини маълум қилди

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгуга 24 июн куни Ғалаба куни парадига тайёргарлик кўришни бошлашни буюрди. Шу билан бирга, иштирокчилар соғлиғи учун ҳар қандай хатарни "минималлаштириш ёки умуман йўқотиш керак".

"Буюк Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига - Россия пойтахти Москва ва бошқа шаҳарларда ҳарбий парадга тайёргарликни бошлашингизни буюраман. Биз буни 24 июн куни - афсонавий тарихий парад бўлиб ўтган куни, Москва яқинида жанг қилган ва Ленинградни ҳимоя қилган жангчилар, Сталинград яқинида жанг қилган, Европани озод қилган, Берлинга бостириб кирган ва Қизил майдонни босиб ўтган кунда нишонлаймиз", - деди Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда.

"Ўлмас полк" юриши 26 июлда ўтказилади, дея маълум қилди президент. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу тадбирда ижтимоий масофаланишни сақлаб бўлмайди. "Биз вазиятнинг ривожланишига диққат билан қараймиз ва келгуси ойларда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолаймиз. Ва, албатта, агар экспертларнинг фикрига кўра, хавфсизликни тўлиқ таъминлашнинг имкони бўлмаса, унда биз ўлмас полкнинг юришини бошқа муддатларга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиламиз ", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бу йил коронавирус пандемияси туфайли 9 май куни Ғалаба паради ҳавода ўтказилган эди.