Россия президенти Владимир Путин Россияда инфляция пасайишда давом этаётганини, иқтисодий динамика барқарорлашаётганини айтди.
Оммавий санкциялар пакетидан сўнг том маънода уч ой ўтгач, биз инфляция ўсишини бостирдик, 17,8 фоиз чўққидан кейин, ҳозир инфляция 16,7 фоизни ташкил этди ва пасайишда давом этмоқда. Иқтисодий динамика барқарорлашмоқда, давлат молияси барқарор», - деди Путин ялпи мажлисда.
Президент инфляциянинг бу даражаси юқори эканлигини, бироқ уни пасайтириш бўйича ишлар давом этаётганини таъкидлади.
«Ишончим комилки, биз ижобий натижага эришамиз», - деди Путин.