Россия жорий йилда жаҳон бозорларига 50 миллион тоннадан ортиқ дон етказиб беришга тайёр, деди Россия президенти Владимир Путин Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан учрашувда.»Ўтган йили Россия жаҳон бозорларига 40 миллион тоннадан ортиқ дон етказиб берди. Бу йилги қишлоқ хўжалиги йили, келаси ёзгача етказиб беришга тайёрмиз, эҳтимол, 50 миллион тоннадан ошади», — деди Путин.
Россия президенти Беларус ҳам ишлаб чиқаришни ошираётганини, бу мамлакатда қишлоқ хўжалиги жуда ишончли ва муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади.