“Путин конституцияси”га овоз бериш 1 июл куни ўтказилади

“Путин конституцияси”га овоз бериш 1 июл куни ўтказилади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш кунини маълум қилди. Овоз бериш 1 июл куни бўлиб ўтади, деди президент ўзгаришларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи билан учрашувда.

Шу билан бирга, сайлов фақат 1 июл куни эмас, балки 25 июн - 1 июл кунлари ўтказилади. 

“Биз овоз беришни нафақат ўша куни, балки ушбу асосий кундан олти кун олдин таклиф қиламиз. Умуман олганда, биз фуқароларимизга, потенциал сайловчиларга, улар учун энг қулай бўлганида, овоз бериш пайтида алоқаларни енгиллаштириш ва инфекция хавфини камайтириш учун етти кун ичида овоз бериш имкониятини таклиф қиламиз”, - деди Россия МСК раиси Элла Памфилова.

Памфилова хоним овозларни биноларда ҳам, уларнинг ташқарисида ҳам, мобил сайтларда ҳам ўтказишни таклиф қилди ва у Марказий сайлов комиссияси почта орқали овозларни қабул қилмасликка қарор қилди.

1 июл куни Россияда дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги конситуция кучга кириши билан Путиннинг аввалги сайланган президентлик муддатлари “тозаланади”. Бу эса Владимир Владимировичга яна 16 йил мамлакат тепасида қолиш имконини беради.