Путин коронавирусга қарши вакцинани қизи ўзида синаб кўрганини маълум қилди (видео)

Путин коронавирусга қарши вакцинани қизи ўзида синаб кўрганини маълум қилди (видео)

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин бугун ҳукумат мажлисида коронавирусга қарши вакцина расман рўйхатга олинганини эълон қилди. Бу дунёда биринчи вакцина ҳисобланади.

Путин ушбу вакцинани унинг қизи ўзида синаб кўрганини айтиб ўтди:

"Биринчи эмлашда унинг тана ҳарорати 38°C эди. Эртаси куни эса 37°C га тушди. Ва тамом. Иккинчи эмлашдан кейин ҳарорат ҳам бироз кўтарилди, аммо кейин ҳаммаси яхши бўлди ", деди у.

Соғлиқни сақлаш вазири Мурашко вакцинани «хавфсиз ва юқори самарали», деб таъкидлади. Вакцина инсон иммунитетини барқарорлаштиришда хизмат қилади. Режага мувофиқ биринчи бўлиб шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади, шундан сўнг 2021 йил 1 январдан фуқаролик муомаласига киритилади.

Aввалроқ ОAВ Путиннинг тўнғич қизи Мария шифокор эканлигини, у болалар эндокринологияси соҳасида изланишлар олиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.