Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Путин МДҲга КХШТ ҳузурида кузатувчи мақомини беришни таклиф қилди
16.05.2022 17:57,  
313

Россия президенти Владимир Путин Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳузурида кузатувчи мақомини тақдим этишни таклиф қилди.

“Биз ШҲТ ва МДҲ бўйича ҳамкорларимиз билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришимиз зарур. Ўрни келганда шуни айтиш керакки, фикримизча, МДҲга КХШТ ҳузурида кузатувчи мақомини тақдим этиш ўринли ва тўғри бўлган бўларди. Буни муҳокама қилмоғимиз даркор”, - деди Россия раҳбари Москвадаги КХШТнинг юбилей саммити давомида.

Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.

КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан