Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин офшорга алоқасини изоҳлади
8.04.2016 09:08,  
5

Дунё лидерларининг Панама ҳужжатларига алоқаси тўғрисида шарҳ берар экан, РФ президенти Путин “бу ҳақда гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ”лигини таъкидлади.

Путиннинг фикрича, бундан мақсад Россияни ўзларининг йўриғига юритишдир.

“Жамиятда ҳукумат органларига, бошқарув органларига нисбатан бирор-бир ишончсизликни қўзғаш, бир-бирига қайраш энг оддий йўлдир. Буни Биринчи жаҳон урушининг фожиали йилларида қойиллатиб қўллаб мамлакатни парчаланишгача олиб келишган”, деди Россия президенти.

Дунё ОАВлари нашр этган “Панама ҳужжатлари” кўплаб мамлакатларда шов-шувга сабаб бўлмоқда. Айрим мамлакатлар фуқаролари президент истеъфосини талаб қилмоқда.

Панама ҳужжатларида Россия президентига яқин бўлган тадбиркор Сулаймон Керимов, Аркадий Ротенберг, Юрий Ковальчук, Алексей Улюкаевлар номи ҳам кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан