Путин Россияда ишланмайдиган кунларни яна узайтирди

Путин Россияда ишланмайдиган кунларни яна узайтирди

Россия президенти Владимир Путин Россияда ишланмайдиган кунларни 11 майгача узайтирди. 

У 6-8 май кунлари иш ҳақи сақланадиган ишланмайдиган кун деб эълон қилди.

"Олдимизда май байрамлари турибди. Улар орасида 6,7 ва 8 май иш кунлари бор экан. Оддий кунларда ҳам бу пайтда кўпчилик ишламасди — таътил оларди. Ҳозирги ҳолатда эса ўзни хавотирга ташламаслик керак", деди Путин.

Охирги маълумотларга кўра, Россияда 93 558 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 876 нафари вафот этди, 8456 нафари соғайди.