Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ШҲТ доирасида Хитой, Монголия ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашмоқчи
23.06.2016 11:43,  
7

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитидаги иштироки давомида Хитой, Монголия ва Ўзбекистон раҳбарлари билан уч томонлама учрашувда қатнашади. “Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Раиси, Ўзбекистон президенти ва Ҳиндистон Бош вазири билан алоҳида-алоҳида учрашади”, — деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Ушаковнинг айтишича, Тошкентга учиб келиши билан  Путин Хитой ва Монголия раҳбарлари билан учрашувга йўл олади. Президент ёрдамчиси сўзларига қараганда, Россия раҳбари ўз ҳамкасблари билан уч томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.

"Уч томонлама ҳужжатлар – яъни Россия, Хитой ва Монголия ўртасида иқтисодий коридор ташкил қилиш дастурлари имзоланади. Ушбу дастур 30тага яқин иқтисодий ҳамкорликдаги лойиҳаларни ўз ичига олади”, — деб хабар қилди Ушаков.

Шу куннинг ўзида Россия президенти Хитой раҳбари Си Цзинпин билан иккитомонлама музокараларни ўтказади. "Норасмий кечки тамаддидан сўнг 23 июн куни президентимиз ХХР Раиси билан қисқа иккиёқлама учрашув ўтказади”, — деб хабар қилди Ушаков. Бу ҳақда Спутник хабар бермоқда.

ШҲТ кенгаши бошланишидан аввал, жума куни Владимир Путин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади. Учрашувда ШҲТга доирн масалалар муҳокама қилинади.

23 июн куни Россия президенти, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашади. Ушаковнинг  сўзларига кўра, иккиёқлама учрашув давомида Ҳиндистоннинг ШҲТдаги иштироки, иккиёқлама ҳамкорлик, жумладан, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан