Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Байден саммит ўтказиш таклифини қабул қилди — Елисей саройи
21.02.2022 12:57,  
140

Франция президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасида саммит ўтказиш таклифи билан чиқди, иккала томон ҳам таклифни қабул қилди, деб хабар бермоқда Елисей саройи.

"У (Макрон) президентлар Байден ва Путин ўртасида, шунингдек Европада хавфсизлик ва стратегик барқарорлик бўйича барча манфаатдор томонлар билан саммит ўтказишни таклиф қилди. Президентлар Байден ва Путин бундай саммит ғоясини принципиал жиҳатдан қабул қилдилар", дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, “Россия Украинага бостириб кирмаса”гина саммит ўтиши мумкин. “Президент Байден, агар босқин амалга оширилмаса, президент Путин билан яна учрашишга принцип жиҳатдан рози бўлди”, дея Америка етакчисининг нияти ҳақидаги хабарини тасдиқлади Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Саммит кун тартиби АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан 24 февралдаги учрашувида тайёрланади, дея қўшимча қилди Елисей саройи.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу 14 февраль куни Путин билан бўлиб ўтган учрашувда “машқларнинг бир қисми ниҳоясига етаётгани, айримлари яқин орада якунланиши” ҳақида маълумот берди. Эртаси куни Мудофаа вазирлиги Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар ўз қўшинларини дислокация жойларига қайтара бошлаганини маълум қилди.

Россияда Украина атрофидаги вазиятни кескинлаштиришга қаратилган режалари ҳақидаги гапларни қатъиян рад этиб, ҳеч қандай таҳдид йўқлигини доимий равишда айтиб келмоқда. Бу каби баёнотларнинг барчаси эса Россия чегаралари яқинида кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилаётгани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан