Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Обама Сурияда биргаликда ҳаракат қилишни келишиб олдилар
19.04.2016 13:20,  
4

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

Путин суҳбат давомида Суриядаги вазиятни муҳокама қилдива бу давлатда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлашга кўмак бериш ҳамда тегишли ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамининг боришини таъминлаш ниятидалигини тасдиқлади.

"Путин ўртамиёна муҳолифатнинг ИШИД ва "Жибҳад ан-Нусра" дан тезроқ узоқлашиши ва Суриянинг Туркия билан чегарасини ёпиш зарурлигига эътибор қаратди. Туркиядан Сурияга ҳамон жангарилар ўтмоқда ва экстремистларга қурол-аслаҳа етказилмоқда", дейилмоқда хабарда.

Томонлар икки давлатнинг Сурия йўналишидаги ўзаро саъй-ҳаракатларини, жумладан махсус хизматлар ва мудофаа вазирликлари линиялари бўйича, мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Президентлар Женевадаги Сурия бўйича музокараларнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар. Бу музокаралар ихтилофни ҳал қилишнинг сиёсий йўлларини топишга кўмак бериши керак.

Таъкидланишича, Обама суҳбат чоғида Сурияда АҚШ фуқароси Кевин Даузнинг озод этилишида Россиянинг кўмаги учун Путинга миннатдорчилик билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан