Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Саакашвилининг таржимаи ҳолларини таққосланг
27.03.2016 17:30,  
61

                              Антон Чадский

Мухлислари наздида нуқсонлардан холи зот деб кўрилувчи Путин ва унинг ашаддий мухолифи, Россияда истеҳзо ва нафратлар нишони бўлган Саакашвилининг таржимаи ҳолларини қиёслаб кўриш фикри туғилди.

Бошладик.

Михаил Саакашвилининг онаси – Гиули Аласания, тарихчи профессор, Грузиянинг ўрта асрлар тарихи бўйича мутахассис, туркшунос.

Владимир Путиннинг онаси – Мария Шеломова, завод ишчиси.

Саакашвилининг отаси – Николоз Саакашвили, шифокор.

Саакашвилининг ўгай отаси – Зураб Кометиани, Бериташвили номидаги физиология институти илмий кенгашининг раиси, 100 дан ортиқ илмий иш ёзган.

Владимир Путиннинг отаси – завод ишчиси. Урушда қатнашган, ватан ҳимоячиси.

Михаил қаерда, қандай яшаганини қидириб ўтирмадим. Бундай ота-онанинг фарзанди, ҳар ҳолда баракда яшамагани тайин. Уни тоғаси - БМТ дипломати Темур Аласания тарбиялаган.

Михаил мактабни олтин медалга, Шевченко номли Киев университетини аъло баҳога тамомлаган.

Бундан ташқари Саакашвили

  • Колумбия университети
  • Жорж Вашингтон номли университет
  • Страстбург университети
  • Флоренциядаги европа ҳуқуқ академияси
  • Гаага халқаро ҳуқуқ академияси
  • Майами университети

каби даргоҳларни тамомлаган.

Владимир ортиқча қулайликларсиз коммунал уйда яшаган.

Мактабни ва университетни тугатган. Шуниси етарли бўлган.

Ёшлигидан разведкачилар ҳақидаги фильмларга қизиққан.

Саакашвили 1988 йилда диссидент адабиётлари тарқатгани учун ВЛКСМ сафидан ўчирилган.

Путин 1991 йилгача партия сафида бўлган.

Михаил  1995 йилдан парламент курашларида чиниқиб ҳокимиятга келган.

  • 1995 йилда депутат
  • 1996 йилда конституцион юридик масалалар бўйича парламент қўмитаси раиси
  • 1998 йилда “Грузия фуқаролари иттифоқи” парламент фракцияси етакчиси
  • 2000 йилда адлия вазири
  • 2001 йил сентябрида Эдуард Шеварнадзе ва унинг ҳукумати аъзоларини коррупцияда айблаб истеъфо берган
  • 2003 йилда президент

КГБчи Путин ҳокимият тепасига қандай келгани барчамизга маълум. Муваффақиятли одимлар билан ФСБ директори лавозимига эришди, ҳукумат сафига кирди ва Елцин унинг бошига тож кийдирди.

Қисқача шарҳимни якунладим.

Қаршимизда икки шахс.

Бири зиёли, ўзига тўқ оилада ўсган. Нуфузли олий даргоҳларда таълим олган. Сиёсий кураш тажрибасига эга.

Иккинчиси оддий коммуналкада ишчи оиласида ўсган. Ёшлигидан Улуғ Совет Кишиси бўлиб қора волгада юришни орзу қилган.

 Хулоса сиздан

мақола манбаи fakeoff.org сайти

таржимаси Facebookдан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан