Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путиннинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинди — Кремль
15.04.2022 20:08,  
758

Президент Владимир Путин 2021 йил учун даромадлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Кремль сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, давлат раҳбарининг ўтган йили даромади 10,2 миллион рублни ташкил қилган. Путиннинг мулки ҳам кўрсатилган: президентнинг 77 квадрат метрлик квартираси, 18 квадрат метрлик гаражи, иккита ГАЗ М21 автомобили, «Нива» автомобили ва «Скиф» русумли тиркамаси бор.

Шунингдек, Путин ихтиёридаги кўчмас мулк объектлари кўрсатилган: майдони 153,7 квадрат метр бўлган квартира ва 18 квадрат метрлик гаражлари мавжуд.

Аввалроқ президент матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб давлатлари томонидан Путинга қўйилган, уларда жойлашган активларни блокировка қилишни назарда тутувчи санкцияларни изоҳлар экан, президент омонатларини “ Россия» банкида сақлаб туришини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан