Песков Россияда тақиқланган "Telegram"дан фойдаланадими? (видео)

Песков Россияда тақиқланган

Газета.ру

Россиянинг сиёсий элиталари симли телефонлардан фойдаланишади ва янгиликларни фақат газеталардан билишади деб ўйласизми? Йўқ, албатта.

Ижтимоий тармоқларда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков қўлидаги смартфони орқали касалхона шифокорига видеотасвирга туширишни ўргатаётган жараёнидан видеотасвир тарқалди.

Унда куни кеча, Путиннинг Коммунарка касалхонасига ташрифи пайтида унинг матбуот котиби Дмитрий Песков экспериментал равишда шифокорлардан бирига президентни коронавирус билан оғриган беморларни кўриб вазият билан танишаётган жараёнини видеотасвирга тушириб, Россия Федерациясида ҳукумат томонидан тақиқланган Telegram орқали, контактидаги "Дима" номли аккаунтга олинган видеотасвирни жўнатишни буюрди.