Путиннинг матбуот котиби коронавирус юқтириб олган артист бўлган зиёфатга боргани ҳақида гапирди

Путиннинг матбуот котиби коронавирус юқтириб олган артист бўлган зиёфатга боргани ҳақида гапирди

РИА «Новости

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Лев Лешченко бўлган кечада қатнашганини айтди, кейинчалик Лешченкода коронавирус аниқланди, дея хабар беради Газета.Ру мухбири.

- Ҳа, мен у ерга бордим. Лешченкони кўрмадим, эҳтимол мен борганимда у аллақачон кетган эди. Ҳеч ким у ерда қўл узатиб саломлашмади ва бунга икки ҳафтадан кўпроқ вақт ўтди, деди Песков.

Кеча Лешченкода COVID-19 коронавируси тасдиқлаганлиги маълум бўлди. 13 март куни у Aлла Крутойнинг туғилган кунида, Олег Газманов, Николай Басков, Aлександр Розенбаум, Aлександр Буйнов, Лера Кудрявцева, Aлсу, Валерий Леонтьев, Aлександр Серов, Aни Лорак, Aлександр Ревва ва бошқалар иштирок этган.