«Путиннинг махфий саройи» ҳақидаги видео бир кунда рекорд миқдорда томоша қилинди

«Путиннинг махфий саройи» ҳақидаги видео бир кунда рекорд миқдорда томоша қилинди

Коррупцияга қарши кураш фонди (ФБК) «Путиннинг саройи. Энг катта пора ҳақидаги ҳикоя» филми 21 миллиондан ортиқ томоша қилинди. ФБК маълумотларига кўра, 100 миллиард рублга баҳоланган ушбу сарой Россия президенти Владимир Путиннинг икки яқин дўсти - Игор Сечин ва Николай Токарев бошчилигидаги «Роснефт» ва «Транснефт» давлат компаниялари маблағлари ҳисобидан бунёд этилмоқда ва сақланмоқда.

Майдони 17691 квадрат метр бўлган бино Россиядаги энг йирик хусусий турар-жой биноси ҳисобланади. Қўшни ҳудудда муз сарой, черков, иссиқхона, чойхона ва денгизга қараган туннел мавжуд.

Путиннинг матбуот котиби Песков терговчилар сўроқларига ҳеч қандай янгилик айта олмаслигини, бу каби материаллар фақат аҳолидан пул олиш мақсадида уюштирилишини айтиб ўтган.

Август ойида Коррупцияга қарши кураш фонди раҳбари Навальний заҳарланган ва кейин даволаниш учун Германияга етказилганди. Реабилитация курсидан сўнг у 17 январь куни Россияга қайтиб келди ва зудлик билан вақтинчалик ҳибсга олинди. 

Европа Иттифоқи ва АҚШ зудлик билан Навальнийни озод этишга чақирди.