Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ва Медведевнинг 2019 йилдаги расмий даромади миқдори очиқланди
15.08.2020 13:32,  
1374

2019 йилда Президент Владимир Путин 9 миллион 726 минг 595 рубл (1,4 млрд. сўм) миқдорида даромад олди. Бу бир йил олдинги даромадлардан 1,1 миллион рубл (154,9 млн. сўм) га кўпроқ. Бу ҳақда Кремл веб-сайтида эълон қилинган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботга таяниб "Коммерсантъ" нашри хабар беради. 

Худди ўтган йилгидек, Россия президенти 77 кв. м ва майдони 18 кв.м бўлган гаражга эгалик қилади. Жаноб Путин, шунингдек, 153,7 квадрат метр майдонга эга бўлган квартирага эга. Владимирович иккита ГАЗ М21 ("Нива" йўлтанламаси ва "Скиф" тиркамали машина) русумли автомашинасини декларацияда кўрсатган, у янги транспорт воситаларига эга бўлмаган.

Рамзан Қодировнинг ўтган йилда қанча даромад қилгани очиқланди

2018 йилда Владимир Путин расман 8 миллион 648 минг 353 рубл даромад қилди. Бир йил олдин, унинг эълон қилинган даромади 18 миллион 728 минг 268 рублни ташкил этди - кейин президент ўзига тегишли ерни сотган, сотишдан тушган даромад декларацияда қайд этилди.

Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев 2019 йилда 11 миллион рубл даромад қилди, 2018 йилдан бери унинг даромади 1,1 миллион рублга ошди. Жаноб Медведевнинг асосий даромади унинг бош вазир бўлган пайтига тўғри келади. 2020 йил 15 январда президент унинг истеъфосини қабул қилди ва Михаил Мишустин янги бош вазир этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан