Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






PwC: Тошкент кўчмас мулкнинг янги пойтахти
9.01.2020 16:55,  
372

Сўнгги бир неча йил ичида мамлакатда нафақат пойтахтда, балки бошқа шаҳарларда, масалан, Нурафшон ва Бухорода ҳам кенг кўламли ривожланиш лойиҳалари эълон қилинди ва улар бошланди, дейди PwC’нинг таҳлилчилари.

Ҳозир Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида вазият қандай?

Охирги йилларда Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги энг машҳур лойиҳа бу “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик марказидир.

Тошкентдаги кўчмас мулк бозорининг энг тез ривожланаётган сегменти чакана савдо бозори саналади. Бугунги кунда пойтахтда 8 та янги ва замонавийлаштирилган савдо марказлари бор: улардан 6 таси шаҳарда янги шаклдаги савдо марказлари қурилиши бошланган 2010 йилдан кейин қурилган.

Чакана савдо бозорининг жадал ривожланишига қарамай, савдо майдонлари ҳажми бўйича Ўзбекистон нафақат Европа мегаполислари, балки қўшни Қозоғистон шаҳарлари — Олмаота (10 баравар), Нур-Султон (деярли 15 баробар)дан ҳам ортда қолмоқда. Ҳозирда пойтахтда ҳар минг кишига 35 кв.м. савдо майдони тўғри келади.

Келгуси икки йилда жами майдони 129 минг кв. м. бўлган 5 та замонавий савдо маркази қуриб фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Агар савдо марказларидаги ҳамма дўконлар фаолият кўрсата бошласа, бозорнинг бу сегментида реализация ҳажми 160%га ошади.

Сифатли чакана бозорининг ривожини секинлаштирувчи омиллар

PwC маълумотларига кўра, сифатли чакана бозорининг ривожини секинлаштирувчи омиллардан бири бу аҳоли турмуш даражасининг пастлиги (ҳисобот эълон қилинган пайтда ўртача ойликлар $180 эди). Яна бир омил бу аҳолининг анъанавий савдо шакли — бозорларга ишончи. Бозорлар, кўп ҳолларда, аҳолига арзонроқ нарх таклиф қилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкентдаги аҳолининг юқори сифатли чакана савдо обектларида қилаётган харажатлари улуши умумий чакана савдо бозорининг 7 фоизни ташкил этади. Бундай паст улуш замонавий юқори сифатли савдо марказлари форматининг энди ривожлана бошлагани билан боғлиқ (Ўзбекистонда замонавий савдо марказлари қурилиши 2010 йилдан бошланганини юқорида эслаб ўтдик).

PwC’нинг оптимистик башоратлари

PwC даромад ошиши билан бозорга янги хорижий брендлар кириб келишини тахмин қилмоқда.

Мавзуга доир: Охирги икки йилда мамлакатимизга қандай хорижий брендлар кириб келди?

Яна бир тез ўсаётган сегмент — бу меҳмонхона. Бугунги кунда Тошкентда 129 та меҳмонхоналар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг умумий хоналари сони 6 мингга яқин.

2021 йилга келиб, қарийб 1300 та хоналари бўладиган 8 та янги меҳмонхоналар бунёд этилади.

Сайёҳлар оқимининг ортиши ва ташриф буюрувчиларнинг шаҳарда қолиш даврининг ортиши (ўртача 2.6 кун) бозорнинг келажакдаги ривожланиш омили сифатида кўрилмоқда.

PricewaterhouseCoopers (PwC) - бу халқаро консалтинг ва аудит хизматларини таклиф этадиган компаниялар тармоғи. Компания 160 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, Дунёдаги энг йирик 4 аудиторлик ширкатларидан бири. Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан