Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

Қачондан мобил телефон рақамингизни ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш мумкинлигини биласизми?

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, мобил алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобил алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Масалан, агар сиз UzMobile абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Beeline абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун мобил алоқа компанияси билан тегишли шартнома тузилади.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.